Abstract
Ҳар бир халқнинг оғзаки ижоди унинг кўп асрлик тарихи, этник хусусиятлари, дунёқараши, урф-одатлари, ижтимоий-маиший турмушини поэтик ифодаловчи тарихий-бадиий, эстетик ҳодисадир. У ўзбек халқининг асрлар бўйи умуминсоний қадриятларга ҳисса қўшиб келган миллий маънавиятининг таркибий қисми ҳамдир. Бунда энг мўъжаз мақолдан тортиб, улкан ҳажмлардаги достонларнинг ҳам ўз ўрни, ўз аҳамияти бор. “Алпомиш” достонида қадимда ота-боболаримиз амал қилган урф-одатлар, удумлар, гўзал тил, жозибали нутқ, бетакрор тасвирий ифодалар билан етказиб берилганки, бугунги ёшларимизга уни сингдириш, уларни бу удумлар билан таништириш ўзликни англашга ундаш билан бирга, халқ тили қудратини ҳам ҳис этишга хизмат қилади.
References
Алпомиш (Ўзбек халқ қаҳрамонлик достони). Шарқ, НМАК Бош таҳририяти, Тошкент-2010 й.
Мирзаев Т., Турдимов Ш., М.Жўраев., Ж.Эшонқулов., А.Тиловов. Ўзбек фольклори: дарслик / Масъул муҳ. Фил.ф.н., дотс. Мадаев О. Тошкент: “Тафаккур бўстони”, 2020 й.